Корея Республикаси президенти Пак Кин Хе соғлиқни сақлаш вазирлиги Яқин Шарқ респиратор синдроми (MERS) вируси авж олишига тезкорлик билан чора кўрмагани учун танқидга учрагач, муассаса раҳбариятини ўзгартирди, дея хабар бермоқда «Ведомости».
Мун Хюн Пхё истеъфога чиқади, унинг ўрнини тиббиёт профессори Чхун Чхин Юб эгаллайди.
Ўтган ҳафта мамлакат раҳбарияти вирусли инфекциянинг авжи ниҳоясига етгани ва бошқа юқтириб олиш ҳолатлари йўқлигини эълон қилди.
Коронавирус билан касалланиш бўйича биринчи ҳолат 20 май куни қайд этилган. Ўшандан буён 36 бемор вафот этган.
Изоҳ (0)