АҚШга қўшилган давлат бўлмиш Пуэрто-Рико ўз мажбуриятлари бўйича дефолт ҳолатини эълон қилди, дея хабар бермоқда CNN. У 58 миллион долларлик тўловлардан бири учун атиги 628 минг доллар тўлади.
3,5 миллион аҳолига эга Пуэрто-Рико кредиторлардан жами 70 миллиард доллар қарз бўлиб қолди. Губернатор Алехандро Гарсия Падилья ҳукумат бутун қарзни тўлай олмаслигини маълум қилди.
Унинг айтишича, Пуэрто-Рико иқтисодиёти «ўлим спирали»да турибди. У ишчи гуруҳ тузиб, ёз охиригача аксилинқироз режасини ишлаб чиқишга киришди.
Изоҳ (0)