Россиянинг «Энергия» ракета-космик корпорацияси Американинг Orbital Sciences Corporation компаниясига 1 миллиард долларлик шартнома бўйича 60 та РД-181 ракета двигателининг дастлабки иккитасини етказиб берди. Бу ҳақда «Энергия» РККга таяниб, «РИА Новости» хабар берди, деб ёзади «РБК».
Американинг Antares элтувчи ракетаси учун 60 та РД-181 ракета двигателини етказиб бериш тўғрисидаги шартнома АҚШ ва Россия ўртасида 2015 йил 1 январда имзоланган эди. Аввал АҚШга РД-180 двигателлари етказилган.
Янги двигателларнинг дастлабки иккитаси Америка томонига 16 июль куни етказилди. Кейинги партиянинг қачон юборилиши маълум қилинмаяпти.
Изоҳ (0)