Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида илон уйга судралиб кириб, тўтиқушни еб қўйди, дея хабар бермоқда «Tengrinews.kz».
112 тезкор пультига хавотирли қўнғироқ бўлиб, илон уйга судралиб киргани ҳақида хабар келиб тушгач, диспетчер ўзбошимчалик билан ҳаракат қилмасликни сўради ва зудлик билан мутахассислар етиб боришини айтди.
Жанубий Қозоғистон вилояти Фавқулодда вазиятлар департаментининг тезкор-қутқарув отряди мутахассислари судралувчини тутиш учун махсус асбоблар билан қуролланиб, воқеа жойига етиб келди ва илон тўтиқушни еб қўйганини кўрди. Тахминларга кўра, у уйга очиқ эшикдан кириб, ошхонага ўтган ва совитгич устига судралиб чиқиб олган.
Изоҳ (0)