Қирғизистон фанлар академияси сейсмология институти жорий йили мамлакатнинг барча ҳудудларида зилзила хавфи ошишини тахмин қилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб, «Zakon.kz» хабар берди.
Боткен ва Ўш вилоятларининг Тожикистон ҳамда Хитой билан чегарадош ҳудудларида хавф даражаси энг юқори: бу ерларда 7—9 балли зилзилалар рўй бериши мумкин. Шунингдек, санаб ўтилган вилоятларнинг бошқа ҳудудлари ва Иссиқкўл вилоятида ҳам кучли зилзилалар кутилади.
Август ойидан бошлаб ҳаво ҳароратининг ўзгариши, кучли ёмғирлар эса тоғолди ҳамда тоғли ҳудудларда сел, тошқин ва ўпиришларга сабаб бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)