Россиянинг Рязань вилоятидаги авиашоуда «Бургутлар» учувчилик гуруҳи таркибидаги Ми-28Н зарбдор вертолёти ҳалокатга учради, дея хабар бермоқда «РБК».
Учувчилик элементини бажариш чоғида вертолёт тўсатдан оғиб кетган ва қулай бошлаган. Ерга қулагач, у ёниб кетган. Шошилинч равишда етиб келган аэродром хизматлари ёнғинни ўчирган.
Россия мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, учувчилардан бири ҳалок бўлган, иккинчиси тирик қолган. Авиашоудаги ҳалокатга техник носозлик сабаб бўлган.
Изоҳ (0)