Полиция Африка ва Яқин Шарқдан келган муҳожирларнинг Буюк Британияга ноқонуний кириш учун Ла-Манш остидаги туннелга Франция томондан ўтишга бўлган уриниши олдини олди. Бу ҳақда Sky News телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
«Юзлаб муҳожирлар ҳимоя тўсиқларидан ошиб ўтиб, Ла-Манш остидаги туннелга кирмоқчи бўлганида полиция махсус бўлинмаси уларнинг Буюк Британияга ўтишига қаршилик қилди. Муҳожирлардан 200 нафари туннел олдида пайдо бўлгунига қадар бир неча тўсиқлардан ўтишга улгурган эди», — дея ҳикоя қилади телеканал.
Маълум бўлишича, қочоқлар тўсиқларнинг охирги чизиғига яқинлашганда туннелни қўриқлаётган ҳарбий хизматчиларга ўнлаб полициячилар ёрдамга етиб келган.
Изоҳ (0)