Бирлашган Араб Амирликлари бош прокуратураси террорчилик ташкилотига алоқадорликда гумон қилиб, 41 кишини ҳибсга олди, дея хабар бермоқда «Коммерсант.ru» давлат ОАВларига таяниб.
БАА бош прокурори Салим Саид Қубайш гумонланувчилар террорчилик гуруҳини тузгани, у радикал исломга эътиқод қилиб, БААда терактлар уюштириш ниятида бўлганини айтди.
«Гуруҳнинг мақсади ҳукуматни ағдариб, ‘ислом халифалиги’ тузиш бўлган», — деди у.
Изоҳ (0)