Мексика президенти Энрике Пенья Ньетонинг жамоатчилик орасидаги обрўси 2012 йили президент этиб сайланганидан бери энг паст кўрсаткичга тушди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Ислоҳот» газетаси томонидан ўтказилган ижтимоий сўров натижаларига кўра, аҳолининг фақат 34 фоизи давлат раҳбарининг фаолиятидан қониқиш ҳосил қилмоқда, 64 фоизи эса президентдан мамнун эмас.
Маълумот учун, Мексика президенти олти йил муддатга сайланади ва қайта сайланиш ҳуқуқига эга эмас.
Қайд этишларича, Пакана лақабли наркобарон — Хоакин Гусманнинг 12 июлга ўтар кечаси Мехико штатидаги энг қаттиқ тартибли «Альтиплано» қамоқхонасидан қочиб кетгани Пенья Ньетонинг обрўсига жиддий зарба берди.
«Синалоа» наркокартели раҳбари ҳисобланган Пакана 10 метр чуқурликда қазилган 1,5 километрлик туннел орқали ўз камерасидан қочиб чиққан. Ижтимоий сўров қатнашчиларининг 87 фоизи фикрича, Пакананинг қочишига қамоқхона ходимлари ёрдам берган.
Изоҳ (0)