Япония шимолидаги Хоккайдо ороли яқинида ёниб кетган паром бортида 94 киши бор. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Kyodo агентлигининг маҳаллий соҳил қўриқлаш хизматига асосланиб тарқатган хабарига кўра, паромдаги ёнғин 31 июль, жума куни маҳаллий вақт билан тахминан 17:40 да, кема Томакомаи шаҳри яқинидан сузиб ўтаётганида келиб чиққан.
Кема бортида экипажнинг 23 нафар аъзоси ва 71 нафар йўловчи бор. Жабрланувчилар ҳақида ахборот йўқ.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин паром бортидаги юк машинасига ўт кетишидан келиб чиққан
Изоҳ (0)