«Спитцер» телескопи орқали олиб борилган кузатувлар Қуёшдан 21 ёруғлик йили масофасида Ерга ўхшаш сайёра мавжудлигини тасдиқлади, бугунги кунда у Ерга энг яқин бўлган ерсимон сайёрадир, дея хабар бермоқда «ТАСС» НАСАга таяниб.
HD 219134b сайёраси Кассиопея юлдузлар туркумида Глизе 892 юлдузи атрофида айланади. Юлдуз Қуёшга нисбатан унчалик ёрқин ва иссиқ бўлмаса-да, уни Ердан туриб, оддий кўз билан ҳам кўриш мумкин. Сайёра юлдузга жуда яқин жойлашган бўлиб, бу унда ҳаёт бўлиши эҳтимолини йўққа чиқаради, бироқ у бизга энг яқин ерсимон сайёра бўлгани туфайли олимлар қизиқишига сабаб бўлди.
HD 219134b Ердан тахминан 4,5 марта оғирроқ ва 1,6 марта каттароқ бўлиб, ўз юлдузи атрофида уч кунда айланиб чиқади.
Изоҳ (0)