Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида яшовчи 87 ёшли фронт орти меҳнаткаши Александр Тупицинга яқиндан бошлаб пенсия берилмай қўйилди, чунки уни ўлган деб эътироф этишди, дея хабар бермоқда «Nur.kz».
ФҲДЁ томонидан тасдиқланган ҳужжатда унинг вафоти 15 йил аввалги сана билан кўрсатилган. Амалдорлар отахонга вазиятни аниқлаштиришда ёрдам беришдан бош тортди.
Ушбу ҳужжат «Октябрь тумани ФҲДЁ бўлими» томонидан берилган, бироқ на ўзи турадиган ҳудуд ФҲДЁси ходимлари бундай бўлимнинг қаерда эканлигини айта олди, на ўзи қидириб топа олди.
Тупицин Қозоғистоннинг қайсидир бурчагидаги Октябрь туманида 15 йил аввал ўзининг адаши вафот этгани, ўзини у билан адаштиришаётганига ишончи комил, бироқ буни қандай исботлашни билмай боши қотди.
Изоҳ (0)