АҚШ Денгиз флоти шу йил кузида Форс кўрфазидан барча авианосец (самолётлар учиши ва қўниши учун мосланган ҳарбий кема)ларини қайтариб олади, дея хабар бермоқда «Газета.ru» АҚШ ҳарбий денгиз флоти адмиралига таяниб.
Таъкидланишича, ИШИД кучларига қарши авиаҳужумлар ҳамда Эрон тажовузи устидан назорат давом этаётган пайтда АҚШ биринчи марта ўз кучларини Форс кўрфазидан чақириб олади.
ҲДФ вакили сўзларига кўра, ҳудуд устидан назорат АҚШ техникани қайтаргунича маълум муддатга Франция авианосецига ўтади.
Изоҳ (0)