Авиация хавфсизлиги бўйича экспертлар Ҳинд океанидаги Франциянинг Реюньон оролидан топилган самолёт қанотининг парчаси ўтган йили йўқолган Малайзиянинг Boeing 777 самолётига тегишли бўлиши мумкинлигини таъкидлади. Бу ҳақда Associated Press хабар беради.
Франциялик амалдор 29 июль куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари самолёт парчасини ўрганиш учун у топилган жойга жўнаб кетганлигини маълум қилди.
Самолёт парчаси 29 июль, чоршанба тонгида Реюньон қирғоғидан топилган эди. Экспертлар унинг тегишлилиги бўйича икки хил тахмин айтди. Мутахассисларнинг сўзларига қараганда, у 2014 йилнинг март ойида йўқолган Малайзиянинг Boeing 777 самолёти ёки орол қирғоғида қулаб тушган Piper PA-23 икки моторли самолётнинг бир парчаси бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)