Новосибирск ҳайвонот боғида силовсин боласини боққан уй мушуги ёввойи жониворни ўлимдан салқаб қолди. «Sibkray.ru»нинг хабар беришича, она силовсин боласидан воз кечган.
Шундан сўнг зоологлар Ника лақабли силовсин боласини ҳайвонот боғининг мушуги яқинда болалаган ходимига топширишга қарор қилган.Ҳайвонот боғи вакилларининг сўзларига кўра, ўтган уч ой давомида Ника кучга тўлиб, улғайган.
Маҳаллий зоологларнинг қайд этишича, Новосибирск ҳайвонот боғида бундай ҳодисалар аввал ҳам кузатилган. Хусусан, 2015 йили бошқа бир уй мушуги ўлим ёқасида турган сувсар болаларини боқиб олганди.
Изоҳ (0)