Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон унинг мамлакати охири кўринмаётган ҳужумлар туфайли курдлар билан тинчлик жараёнини айни пайтда давом эттира олмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Курдистон ишчи партияси» жангариларини назарда тутган Эрдўғон 28 июль, сешанба куни Анқарадаги матбуот анжуманида «Тинчлик жараёнини бизнинг миллий бирдамлигимиз ва биродарлигимизга ҳужум уюштираётганлар билан амалга ошириб бўлмайди»,– дея таъкидлаб ўтган.
Туркия етакчиси, шунингдек, НАТОни Сурияда ИШИД, Ироқда эса курд жангарилари билан курашда мамлакатига ёрдам беришга тайёр туришга чақирди. Эрдўғон Анқара ва АҚШ вакиллари Суриянинг Туркия билан чегаралари яқинида қочоқлар ўз уйларига қайтиши учун хавфсизлик ҳудудлари ташкил этиш масаласини ҳам муҳокама этаётганини маълум қилди.
Изоҳ (0)