26 июль, якшанба куни Испанияда бошланган ёнғин оқибатида мингга яқин гектар майдондаги ўрмонлар ёниб кетди, юзлаб одамлар бошқа жойга кўчирилди. Бу ҳақда El Pais газетасига асосланиб, «Европейская правда» хабар бермоқда.
Ёнғин куннинг иккинчи ярмида Каталонияда бошланди. Бунга қурғоқчилик ва кучли шамоллар сабаб бўлгани айтилмоқда. Офатни бартараф этиш учун 155 та ўт ўчириш жамоаси ташланди, хавфли ҳудуддан 800 киши кўчирилди.
Ўт ўчирувчилар туни билан ишлаганига қарамай, ўрмондаги алангани буткул ўчиришнинг иложи бўлмади. Бунга об-ҳаво, жумладан, кучли шамол ҳам халақит беряпти. Ёнғин оқибатида жабрланганлар тўғрисида ҳозирча хабарлар йўқ.
Изоҳ (0)