Япония, АҚШ ва Жанубий Корея 31 июль куни Токиода Корея ярим оролидаги ядро муаммоси ҳақидаги олти томонлама музокараларда ўз делегациялари раҳбарлари учрашувини ўтказади, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Токиодаги уч томонлама учрашувда яқин иттифоқдошлар делегациялари раҳбарлари Шимолий Кореядаги охирги вазият бўйича фикр алмашади ҳамда бир-бири билан яқин ҳамкорлик қилиш ниятини тасдиқлайди.
«Олтилик» музокаралари Пекинда Россия, Хитой, АҚШ, Япония, КХДР ва Корея Республикасининг юқори лавозимли дипломатлари иштирокида 2003—2009 йилларда ўтказилган. Бироқ Пхеньян ядро ишланмаларини тўхтатиш мақсадига эришилмаган эди.
Изоҳ (0)