Яқинда Қозон шаҳрига сув спорти бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун келган Владимир Путин «Қозон-Арена» стадионига ташриф буюрди ва россиялик спортчилар билан учрашди, дея хабар бермоқда «Mail.ru».
Президент спортчиларни ғалаба сари руҳлантирди ва уларга дастхат ёзиб берди. Россиялик сузувчи Яна Мартинова Путинга дастхат учун ўз iPhone 5s смартфонини тақдим этди.
Давлат раҳбари имзоси туширилган телефонини кейинроқ спортчи ўз Instagram’ида кўз-кўз қилди. Янанинг мухлислари унга ушбу iPhone’ни ўн йиллардан сўнг коллекционерларга мўмайгина нархга пуллашни тавсия қилди, шунингдек, дастхат ўчиб кетмаслиги учун уни ҳимоя қилиш йўлларини таклиф этди.
Изоҳ (0)