Россиянинг Севастополь шаҳрида 30 дан ортиқ кема ва 35 та самолёт иштирокида анъанавий денгиз намойиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Эхо Москви» радиоси хабар берди.
Ушбу намойишда қатнашганлар ҳавола қилган тасвирлардан маълум бўлишича, «Ладний» қўриқчи кемаси томонидан кўргазмали чиқишлар давомида отилган ракета тўсатдан йўналишини ўзгартириб, қисмларга бўлиниб кетган.
Қора денгиз флоти вакиллари мазкур ҳодисага ҳозирча изоҳ бергани йўқ.
Изоҳ (0)