Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Germanwings авиакомпанияси самолёти 2015 йил мартида Францияда ҳалокатга учраши натижасида қурбон бўлган уч нафар қозоғистонликнинг жасадлари ўз ватанига етказилди, дея хабар бермоқда «Newskaz.ru» мамлакат ташқи ишлар вазирлигига таяниб.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Репатриация Lufthansa авиакомпанияси ҳисобидан амалга оширилган. Жасадлар бир неча ойлаб вақт олган шахсни аниқлаш жараёнидан сўнг Қозоғистонга етказилган.

Барселонадан Дюссельдорфга кетаётган Airbus A320 24 март куни Франция жануби-шарқидаги Альп тоғлари ҳудудида ҳалокатга учради. Натижада 150 киши қурбон бўлди. Самолёт бортида уч нафар қозоғистонлик бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар