Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Омскдаги казарма қулашининг дастлабки сабаблари ҳақида ахборот берди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Фожеага 1975 йили казармани қуриш вақтида деворлар сифатсиз ўрнатилгани сабаб бўлган. Аксарият конструкциялар, ҳар ҳолда, ички конструкциялар амалда қоришмасиз қурилган. Бу ҳолат биз мазкур ўқув марказидаги барча иншоотларни текшириб чиқиш ҳақида тўғри кўрсатма берганимизни тасдиқлайди», — деди Шойгу.
Вазирнинг аниқлик киритишича, 2013 йили бинони таъмирлаш бўйича олиб борилган ишлар вазиятни янада ёмонлаштирган. Шойгунинг қўшимча қилишича, казарма қайта тикланмай, бузиб ташланади, унинг ўрнида эса хотира белгиси ёки кичик ибодатхона қурилади.
Омскдаги казарма 12 июль куни оқшомда бузилиб кетганди. Бино қулаган вақтда унинг ичида 337 киши бўлган, 23 киши ҳодиса жойида ҳалок бўлган, 19 киши касалхонага ётқизилган.
Изоҳ (0)