Жанубий Корея полицияси ходимлари АҚШнинг бу мамлакатдаги элчиси Марк Липпертга ўлдириш ҳақида таҳдид қилинган хабарни Оқ уй сайти орқали жўнатган 33 ёшли эркакни ҳибсга олди. Бу ҳақда «Ренхап» агентлигига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Сеул полицияси вакилларининг агентликка маълум қилишича, ушбу шахс 14 июль куни АҚШнинг Сеулдаги элчихонасидан келиб тушган сўровдан сўнг қўлга олинган. Тергов материалларига кўра, жанубий кореялик Оқ уй сайтига жўнатган хабар инглиз тилида ёзилган ва маъно-мантиқсиз жумлалардан иборат бўлган, бироқ бунга қўшимча маълумотлар ошкор қилинмаяпти. Қўлга олинганнинг ўзи хабарни жўнатганлигини инкор этган.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 5 март куни Марк Липпертга Сеул марказида Жанубий Корея фуқароси қуролли ҳужум уюштирган, оқибатда элчи оғир жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган ҳамда унга 80 та чок қўйилганди.
Изоҳ (0)