Beeline уяли операторининг Қирғизистондаги ваколатхонаси бош директори Олег Клочко йўл-транспорт ҳодисаси факти бўйича ҳибсга олинди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» Бишкек ички ишлар бош бошқармасига таяниб.
Топ-менежер 22 июль, чоршанба куни шу йилнинг февралида содир бўлган ЙТҲ ҳолати бўйича қўлга олинди.
Клочкога «ҳаракат хавфсизлиги ва транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш» моддаси бўйича айблов эълон қилинган. Айни пайтда вазият аниқлаштирилмоқда.
Изоҳ (0)