Россиянинг Орёл шаҳрида 5 ва 7 ёшлардаги икки ўғлини ҳар куни ётоққа арқон ва металл симлар билан боғлаб қўйган, шунингдек, мунтазам равишда дўппослаган ота-она 4 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда “Nur.kz” хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, ота Николай Кралин вояга етмаган фарзандларини мунтазам равишда қийнаб, дўппослаб келган. Болаларнинг онаси Олга Лучина эса бошқа фарзандларини моддий таъминлаш учун алимент тўламагани ҳам аниқланган.
Изоҳ (0)