Беларусда 11 октябрга мўлжалланган президентлик сайловларига номзодлар учун имзо йиғиш жараёни бошланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Номзодларни рўйхатдан ўтказиш учун ташаббускор гуруҳлар камида 100 минг имзо йиғиши лозим. Ҳозирча сайловларда иштирок этиш истагида бўлган 8 номзод рўйхатга олинди. Улар орасида мамлакатнинг ҳозирги раҳбари Александр Лукашенко ҳам бор.
Изоҳ (0)