Тожикистондаги юз бераётган табиий офатлар натижасида қурбон бўлганлар сони саккиз кишига етди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳаво ҳароратининг ҳаддан ташқари юқори бўлиши муносабати билан Тожикистоннинг тоғли туманларидаги музликлар фаол эришни бошлади, натижада 16—21 июль кунлари бутун мамлакат бўйлаб сел ва кўчкилар юз берди.
Аввалроқ Ванж ва Рашт туманларида етти киши ҳалок бўлгани, Ванжда яна беш киши бедарак йўқолгани ҳақида ахборот берилганди. Фавқулодда вазиятлар қўмитаси маълумотларига кўра, яна бир киши — 22 июль куни Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг Шуғнон туманида сел оқимини кесиб ўтишга уринган юк машинаси ҳайдовчиси ҳалок бўлган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур табиий офатлар натижасида Тожикистон иқтисодиётига камида 100 миллион доллар миқдорида зарар етган. Республика раҳбарияти 21 июль куни табиий офат оқибатларини бартараф этишда ёрдам сўраб халқаро ҳамжамиятга мурожаат қилди.
Изоҳ (0)