Ҳиндистон жануби-шарқий соҳилбўйида уранга бой бўлган ва 600 минг тоннадан зиёд захирага эгалиги тахмин қилинаётган икки йирик кон очилди. Бу ҳақда Times of India нашрига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
45 квадрат километр майдонга эга бу конлар Ҳиндистон атом минераллари директорати ва Османия университети тадқиқотчилари гуруҳи томонидан Андхра-Прадеш штатининг Кадапа округида ва қисман қўшни Теленгана штати ҳудудида топилган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бу икки кондаги уран захираларининг умумий миқдори 600 минг тоннадан ошади.
Изоҳ (0)