Теҳрон 2013 йили Женевада вақтинчалик келишувни имзолагач, ўтган 22 ой мобайнида санкциялар юмшатилиши натижасида 12 миллиард доллар олишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Sputnik агенлиги Эрон ҳукумати матбуот котиби Муҳаммад Нобахтга таяниб, маълум қилди, дея хабар бермоқда «Review.uz».
Матбуот котиби Эрон ҳукумати бу маблағларни ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) даражасини ошириш ва аҳолини иш ўринлари билан таъминлашга йўналтиришга қарор қилганлигини қайд этиб ўтди. Шунингдек, ҳукумат нефть ва газ соҳасига инвестициялар киритишга алоҳида эътибор қаратиш ва бу маҳсулотлар экспортини икки баробар кўпайтириш ниятида.
Эслатиб ўтамиз, Эрон «олтилик» билан келишувларни оғишмай амалга оширса, илгари «музлатиб» қўйилган ҳисоб рақамлардаги 100 миллиард доллардан зиёд маблағни қайта қўлга киритади.
Изоҳ (0)