Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Интернетда актриса Анжелина Жолининг паспорти нусхаси пайдо бўлди. «Segodnya.ua» хабарига кўра, машҳур киноюлдузнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат россиялик адвокат Сергей Жориннинг Instagram’даги саҳифасида эълон қилинган.

Фото: «Segodnya.ua»

Фото: «Segodnya.ua»

«Суд иши доирасида бир офшорнинг бенефициари ҳақидаги маълумот учун сўров юборгандик. Жавоб келди. Упс!», — дея суратга изоҳ қолдирган Жорин.

37 ёшли Жорин ўз мижозининг суд иши доирасида Европа банкларининг биридан ҳақиқий ҳужжатнинг электрон нусхасини олган.

«Россияда ажрашиш бўйича суд иши кўриляпти, мен унда ўз эри билан ажрашаётган хотин манфаатларини ҳимоя қиляпман. Эр икки мамлакат фуқароси, Европада, хусусан, офшорларда, Кипрда ҳам кўплаб мулкларга эга. Мазкур иш бўйича Европада ишлаётган ҳамкасбларимиз банкка ҳисоб-рақамнинг ҳақиқий бошқарувчиси ким эканлигини аниқлаштириш мақсадида сўров йўллади. Паспортлардан бири Анжелина Жолига тегишли. Ҳозир биз банкдагилар адашиб бизга бошқа ҳисоб-рақам бўйича маълумот жўнатмаганмикин, деб масалани аниқлаштиришга ҳаракат қиляпмиз», — дейди адвокат.

Изоҳ
Асосий янгиликлар