АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари (ҲҲК) инсон бошқарувисиз юрадиган сувости қурилмасининг кемадан туширилиши ва ортга қайтарилиши муваффақиятли якунлангани тўғрисида хабар қилди. Бу ҳақда AP агентлиги манбаларига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Шимолий Дакота» кемаси ҲҲК янги сувости қурилмасини синовдан ўтказган Ўртаер денгизида икки ой бўлиб, Коннектикут штатининг Гротон шаҳридаги базасига етиб келди.
АҚШ ҳарбийлари бундай юқори технологияли қурилмалар сувости кемаларининг ҳаракатланиш чегараларини кенгайтиришда иқтисодий жиҳатдан самарали услуб бўлади, деб ҳисобламоқда.
Изоҳ (0)