Нью-Йорк маъмурлари ўтган йил июлида Стейтен-Айлендда полиция ходими томонидан ўлдирилган афроамерикалик Эрик Гарнернинг оиласи билан келишувга эришди. Бу ҳақда оила адвокатига таяниб, New York Times маълум қилмоқда, дея хабар беради «Kорреспондент.net».
Ҳалок бўлганнинг оиласи 5,9 миллион доллар товон пули олади.
Эслатиб ўтамиз, Эрик Гарнер 2014 йил 17 июлда полициячилар томонидан ноқонуний тамаки сотганликда гумон қилиниб, ушланади. Қўлга олиш чоғида у қаршилик кўрсатади. Полициячилардан бири — Дэниел Панталео уни бўйнидан қисиб, ерга ағдаради ва бир неча дақиқа шундай ушлаб туради. «Тез ёрдам»ни семириш ва бўғма касаллигига чалинган Гарнернинг ҳолати ёмонлашгандагина чақиришади, аммо унда кеч бўлади.
Нью-Йорк суди зўрлик ишлатган полициячига нисбатан айблов эълон қилишдан бош тортгани шаҳарда оммавий намойишларга сабаб бўлганди.
Изоҳ (0)