Таиланднинг коррупцияга қарши кураш ҳақидаги қонунига киритилган янги тузатиш ҳам мамлакат фуқаролари, ҳам чет элликлар учун ўта катта миқдордаги коррупция ҳолатларида ўлим жазоси берилишини кўзда тутади. Бу ҳақда «РИА Новости» агентлигига таяниб, «Новости-Казахстан» хабар бермоқда.
Таиланд қироллигининг 1999 йилдаги ушбу Қонунига киритилган тузатиш 12 июль, якшанба куни Royal Gazette нашрида эълон қилинди ва душанбадан кучга кирди. Тузатишга кўра, Таиланд, чет эл давлатлари ёки халқаро ташкилотлар амалдорлари коррупцияга йўл қўйгани учун 5 йилдан 20 йилгача қамоққа тортилади ва 100 мингдан 400 минггача бат (13 минг доллар атрофида) жарима тўлайди. Шундай жиноятлар катта миқёсда амалга оширилганда эса умрбод қамоқ ёки ўлим жазосига ҳукм қилинади.
Изоҳ (0)