2015 йилнинг 13 июль куни Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасида Халқаро молия корпорациясининг (ХМК) Европа, Марказий Осиё ва Яқин Шарқдаги Молия сектори инвестициялари бўйича Бош мутахассиси Наталия Богомолова бошчилигидаги делегацияси аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Давлат рақобат қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда Давлат рақобат қўмитаси раиси Даврон Хидоятов, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров ҳамда қўмитанинг масъул ҳодимлари иштирок этди.
Ташрифнинг мақсади: Давлат активларини, шу жумладан, молия институтларидаги давлат улушларини хусусийлаштириш жараёнларида ХМКнинг маслаҳатчи ёки инвестор сифатида иштироки масаласи муҳокама қилинди.
ХМК вакиллари Республикада кечаётган хусусийлаштириш жараёнларида маслаҳатчи ёки инвестор сифатида иштирок этишга тайёр эканликларини маълум қилди. Шу билан бирга, ушбу жараёнда корхоналар ва банклар фаолиятларини чуқур ўрганиш лозимлиги ҳамда ушбу ўрганишлар асосида стратегик инвесторлар учун таклифлар тайёрлаш мумкинлиги таъкидлаб ўтилди.
Учрашув якунида томонлар бир қатор банкларда учрашувлар ташкил этиш ҳамда яқин орада ХМК мутахассислари ушбу молия институтларига ташрифи амалга оширилиши ҳамда йўл харитасини тайёрлашга келишиб олди.
Изоҳ (0)