«Ўзбекэнерго» компанияси Устюрт газ-кимё мажмуасининг 45 миллион долларлик ташқи энергия таъминоти объектлари қурилишини якунлади, дея хабар бермоқда «Gazeta.uz».
Лойиҳа бири 138 км узунликдаги 220 кВт ва иккинчиси 18 км узунликдаги 110 кВт юқори кучланишли линиялар ўрнатилган 220 кВт қувватига эга подстанция қурилишини кўзда тутган эди. Қурилиш «Ўзбекэнерго»нинг ўз маблағлари ва Ўзбекистон банклари кредитлари ҳисобидан амалга оширилди.
Сурғил кони негизида бунёд этилаётган Устюрт газ-кимё мажмуаси Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳамкорлиги намунасидир. Лойиҳанинг умумий қиймати 3,9 миллиард АҚШ долларини ташкил қилади. Унинг амалга оширилиши йилига 4,5 миллиард куб метр табиий газни қайта ишлаш ҳисобидан 3,7 миллиард куб метр газ, 387 минг тонна полиэтилен, 83 минг тонна полипропилен, 102 минг тонна пиролиз бензини ва бошқа қимматбаҳо маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконини беради.
Изоҳ (0)