Ўзбекистон Эрон ядро дастури бўйича эришилган келишув ядро қуроли тарқатмаслик режими ҳамда минтақавий ва халқаро хавфсизликни мустаҳкамлашига умид қилмоқда. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан музокаракар аввалида айтиб ўтди, деб ёзади «Газета.uz» «РИА Новости»га таяниб.
Нашр эслатишича, Россия ташқи ишлар вазири Венада Эрон ядро дастури бўйича музокараларни якунлаб, 14 июль куни Тошкентга етиб келган эди.
«Биз ҳаммамиз умид қиламизки, бу келишув ядро қуроли тарқатмаслик режими, минтақавий ва халқаро хавфсизликни мустаҳкамлайди», — деди Камилов.
У Лавров музокаралар жараёнида фаол қатнашгани ва ушбу музокараларда муваффақиятга эришиш учун катта ҳисса қўшганини таъкидлади.
Изоҳ (0)