Хитой жамоат хавфсизлиги вазирлиги бир қатор компанияларни ноҳалол иш юритганликда гумон қилиб, Шанхай фонд биржасидаги текширувини бошлади. Текширувга вазир ўринбосари Мень Циньфень раҳбарлик қилмоқда. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлигига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Айтишларича, терговчилар айрим компаниялар фонд бозорида савдо қилишда найрангларга йўл қўйгани ҳақидаги далилларни топган. Маъмурлар «қимматли қоғозлар сотувидаги шубҳали хатти-ҳаракатлар ўтган ҳафтада Шанхайда рўй берган биржа бўҳронига сабаб бўлган», дея ҳисобламоқда.
Изоҳ (0)