АҚШ махсус хизматлари Германия собиқ канцлери Шредерни лавозимидан кетгач ҳам кузатгани маълум бўлди. Бу асосан немис сиёсатдони орадан ҳеч қанча ўтмай Россия энергетика тармоғига ишга ўтиб кетгани билан боғлиқ. Бу ҳақда «Бильд ам зонтаг» газетасига таяниб, «Эхо Москви» радиоси хабар бермоқда.
Ундан ташқари, АҚШ миллий хавфсизлик агентлигининг Шредерга қизиқишига унинг Владимир Путин билан дўстлиги ҳам сабаб бўлган, дея ҳисоблайди нашр. Шу орқали махсус хизмат Россия президенти билан боғлиқ махфий маълумотларга йўл топмоқчи бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Шредер салкам 10 йилдан бери Россия газини Германияга етказадиган газ қувури қурган «Норд стрим» компанияси акциядорлари қўмитасини бошқаради.
Изоҳ (0)