АҚШ президентлик лавозимига номзодлардан бири Ҳиллари Клинтон Айова штатида бўлиб ўтган турнесида Америка ташкилотларига қилинаётган хакерлик ҳужумларининг Россия, Хитой, Эрон ва КХДР каби давлатлар томонидан молиялаштирилиши АҚШга ва Америка бизнесига жиддий хавф туғдиришини таъкидлади. Бу ҳақда «RBC» хабар беради.
«Биргина Хитой давлати эмас, бошқа – Россия, КХДР ва Эрон каби давлатлар ҳукуматининг ҳам хакерлик ҳужумларини бевосита ёки билвосита молиялаштирганлигини биламиз», — дейди Клинтон. У АҚШ ҳукумати давлат ва тижорат маълумотларини ҳимоя қилиш учун етарли чора кўрмаганлигини таъкидлади.
«Биз террорчилик ташкилотларининг йирик кибер ҳужумлар ўтказиш имкониятини қўлга киритиши мумкинлигидан хавотирдамиз», — деб қўшимча қилди Ҳиллари Клинтон.
Изоҳ (0)