Аргентинада иккита енгил самолёт ҳавода тўқнашиб кетди, натижада учувчилардан бири ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда маҳаллий нашрларга таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳодиса Буэнос-Айресдан 25 км узоқликдаги Берасатеги аҳоли яшаш пункти теварагида содир бўлди. Самолётлардан бири шоссе яқинида қўнишга эришди. Иккинчи учувчи аппарат эса Ла-Плата дарёсига қулаб тушди. Унинг учувчиси ҳалок бўлди.
Воқеанинг сабабларини махсус авиация комиссияси ўрганади.
Изоҳ (0)