Европа иттифоқи мамлакатлари орасида энг кўп Финляндия ва Швецияда аёллар ҳукумат органларида ишлайди. Греция ва Венгрияда эса бу кўрсаткич энг пастдир, дея хабар бермоқда «Европейская Правда» Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотига таяниб.
Юқори ўнликка Франция, Норвегия, Нидерландия, Эстония, Исландия, Италия, Словения ва Швейцария каби Европа давлатлари ҳам кирди.
Европага кирмайдиган мамлакатлар орасида энг яхши кўрсаткичлар Чили, Янги Зеландия ва Канадага, энг паст кўрсаткичлар эса Туркия ва Кореяга тегишли бўлди.
Изоҳ (0)