Жанубий Кореяда Яқин Шарқ респиратор синдроми (MERS) коронавируси туфайли вафот этганлар сони 35 кишига етди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Вирусни юқтириб олганлар сони аввалгидек 186 кишини ташкил этди. Айни пайтда 811 киши карантинда сақланмоқда.
Яқин Шарқ респиратор синдроми коронавируси илк босқичларида алоҳида аломатларга эга эмас. Энг кўп иммунитети заиф, сурункали ўпка касалликлари, қандли диабет ва буйрак етишмовчилигига чалинган кишилар вирусни юқтириб олиш хавфига эга.
Изоҳ (0)