Қрим Олий суди бандитлар гуруҳи ташкилотчиси Андрей Лаптевни қатъий режимдаги ахлоқ тузатиш колониясига 15 йиллик қамоққа маҳкум этди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Республика прокуратураси маълум қилишича, у 42 та оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этган, жумладан 29 та қотиллик ва 11 та суиқасдни амалга оширган.
Лаптев 1998 йилда Қрим Вазирлар кенгаши раиси ўринбосари Александр Сафонцев қотиллигини ташкиллаштирган. Бундан ташқари, у гуруҳ раҳбари сифатида одамларни ўғирлаш ва қийноққа олиш, тамагирлик, портлашларни уюштирган.
Изоҳ (0)