Эроннинг «олтилик» (АҚШ, Россия, Хитой, Франция, Буюк Британия ва Германия) билан келишуви 10 июлга қадар узайтирилди. Бу ҳақда АҚШ делегацияси вакилига AFP агентлиги маълум қилди, дея хабар бермоқда «Kommersant.ru».
Эслатиб ўтамиз, 30 июнда «олтилик» ва Теҳрон Эрон ядро дастури бўйича келишувни имзолаши керак эди. Бу санада барча келишмовчиликларни бартараф этишга улгурилмади ва томонлар салкам ўн йилдан бери давом этаётган музокараларни 7 июлгача чўзишга қарор қилди. Кеча эса Евроиттифоқнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича вакили Федерика Могерини Эрон ва «олтилик» ўртасидаги музокаралар яна бир неча кунга чўзилиши мумкинлиги тўғрисида баён қилди.
Изоҳ (0)