Тадқиқотчилар дунё бўйича одамлар ўлимига олиб келувчи сабабларни таҳлил қилиб чиқди. Натижалар асосида улар ҳайвонлар ичида қайси бири одамнинг асосий қотили эканлиги ҳақидаги рейтингни тузиб чиқди, деб хабар беради «Nur.kz».
Одатда улкан, кучли ва жаҳлдор бўлган акула ва айиқлар – энг хавфли ҳайвонлар деб ҳисобланади. Бироқ рейтингда денгиз йиртқичи охирги, 15-ўринни эгаллади. Чунки улар бир йилда ўнга яқин кишининг ўлимига сабаб бўлади.
Одам қотиллари рўйхатидаги биринчи ўринни ҳар қандай киши бир неча марта дуч келган кичкина ва кучсиз ҳашарот – чивин эгаллади. Гап шундаки, ушбу қон сўрувчи безгак касаллигининг ташувчиси ҳисобланади. Тадқиқот натижаларига кўра, унинг айби билан ҳар йили 600 мингдан ортиқ одам вафот этади.
Рўйхатнинг иккинчи ўрнини одамнинг ўзи эгаллади. Ҳар йили кишилар томонидан 475 минг ўзига ўхшаганлар ўлдирилади. Рейтингда олтинчи ўринни кучуклар, ўнинчи ўринни эса тимсоҳлар эгаллади.
Изоҳ (0)