Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакат 2019 йилгача Ҳиндистонга 5 минг тонна уран етказиб беришини маълум қилди, деб хабар беради «Newskaz.ru».

Фото: newskaz.ru

Фото: newskaz.ru

«2015—2019 йилларда Ҳиндистонга беш минг тонна уран етказиб бериш бўйича шартнома тузилгани энергетика соҳасидаги ҳамкорлик ривожланиб бораётганидан далолат», — деди Назарбоев Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан ўтказилган музокаралар якунига бағишланган анжуманда.

Табиий уран концентратларини етказиб бериш бўйича тузилган шартнома Қозоғистон миллий атом компанияси «Казатомпром» ва Ҳиндистон атом энергияси департаменти томонидан имзоланди.

Нарендра Модининг Қозоғистонга расмий сафари 8 июлгача мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистон бош вазири 6 июль куни Тошкентга ташриф буюрган ва Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан музокаралар ўтказганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалига йўл олган барча жамоа номи маълум бўлди
Дунё
Россия Мудофаа вазирлиги Украина қўшинлари “кенг миқёсли” қарши ҳужум бошлаганини эълон қилди (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистон президентлигига кўрсатилган номзодлар рўйхатга олинди