Кубанинг собиқ етакчиси Фидель Кастро 4 июль, шанба куни маҳаллий пишлоқ пиширувчилар билан кўришди. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Агентлик хабарига кўра, бу Кастронинг сўнгги 3 ой мобайнида биринчи марта омма олдида кўриниш бериши. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларида чоп этилган суратларда 88 ёшли Фидель озиқ-овқат вазирлигига қарашли илмий-тадқиқот институти аудиториясида ўтиргани тасвирланган.
Изоҳ (0)