Венада давом этаётган музокараларда Эронга нисбатан санкцияларни бўшаштириш тўғрисида дастлабки келишувга эришилди. Бу ҳақда AP ахборот агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Дипломатик манбаларга кўра, Эрон ва «олтилик» (БМТ Хафсизлик кенгашининг 5 доимий аъзоси ва Германия) экспертлар даражасида қачон ва қандай санкциялар олиб ташланиши кўрсатиб ўтиладиган ҳужжатни келишиб олган, аммо у ҳали имзоланмаган.
Таъкидланишича, санкцияларнинг бўшаштирилиши масаласида АҚШ ва Эрон ўртасида бир-биридан фарқли қарашлар мавжуд.
Изоҳ (0)