Франция темир йўллари оператори бўлмиш SNCF Канаданинг Bombardier компаниясидан янги поездларни қабул қилиб олди, аммо улар керагидан кўра бир неча миллиметр баландлиги сабабли фойдаланишни бошлолмаяпти. Оқибатда поездлар Франция ва Италия ўртасидаги улардан фойдаланиш кўзда тутилган туннеллардан ўта олмайди, дея хабар бермоқда Meduza.
Маълумотларга кўра, яқин ойлар давомида поездлар Лез Арк — Вентимилья йўналишида барибир ҳаракатланишни бошлайди, аммо икки мамлакат чегарасида тўхтайди ва йўловчилар бошқа поездларга ўтказилади. Туннеллар поездни ўтказа олиши учун амалга ошириладиган ишлар фақат куздагина бошланади.
Бу буюртма қилинган поездлар французларга тўғри келмаслиги билан боғлиқ иккинчи воқеадир: 2014 йилда SNCF маҳаллий платформалар учун ўта кенглик қилган поездлар сотиб олган, натижада қўшимча 50 миллион евро сарфлаб, 1300 платформани мослаштиришга тўғри келганди.
Изоҳ (0)