6 июль, душанба куни Филиппин ҳукумати бир кишининг Яқин Шарқ респиратор синдроми коронавируси билан касалланиш ҳолатини тасдиқлади, деб хабар беради «РИА Новости».
19 июнь куни Дубайдан Филиппин пойтахти Манилага етиб келган чет эл фуқароси касалланган шахс бўлиб чиқди. Вирус келтириб чиқарувчи касаллик аломатлари юзага чиқиши билан у маҳаллий касалхонага юборилди.
Филиппин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, беморнинг аҳволи яхшиланмоқда. У билан алоқада бўлганларни аниқлаш тадбирлари ўтказилди.
Изоҳ (0)